«Байер» Моттани бош мураббийига айланиши мумкин
ФОТО: Getty images
Леверкузеннинг “Байер” клуби Тьяго Моттани мураббий сифатида таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда Tuttоsport хабар берди.
Манбага кўра, немис клуби воситачилар орқали “Ювентус”нинг собиқ бош мураббийи билан боғланган. Ҳозирда музокаралар давом этмоқда.
Агар 43 ёшли мутахассис “Байер”ни бошқаришга рози бўлса, “Ювентус” тахминан 15 миллион евро тежаб қолади. Бу сумма Моттанинг 2027 йилгача мўлжалланган шартномасидан келиб чиққан ҳолда белгиланган.
Тьяго ҳам Бундеслигада ишлашга қизиқиш билдирганича йўқ. У кўпроқ ҳордиқ чиқаришни режалаштирган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист