locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Байер” Куанса трансферини эълон қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 “Байер” Куанса трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images

“Ливерпуль” ҳимоячиси Жарелл Куанса расман “Байер” футболчисига айланди. Бу ҳақда леверкузенликлар расмий сайти хабар берди.

Мерсисайдликлар 22 ёшли футболчининг трансферидан 30 миллион ва 5 миллион фунт стерлинг миқдорида бонус олади.

Куанса эса “доришунослар” билан 5 йиллик шартнома имзолади.

“Ливерпуль” клуби расмий баёнотида шундай дейилади: “Жареллнинг қўшган ҳиссаси учун унга миннатдорчилик билдирамиз ва келажакда омад тилаймиз”, - хабарда.

Ўтган мавсумда Куанса “Ливерпуль” сафида барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушган.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг