«Байер» Ираола билан музокара ўтказди – Кicker
«Борнмут» бош мураббийи Андони Ираола кеча Италия матбуоти хабар қилганидек, «Милан»га эмас, «Кристал Пэлас»га ўтишга қарор қилган эди, бироқ у ўз фикрини ўзгартириб, Германиянинг «Байер» клуби билан музокаралар ўтказди, дея хабар бермоқда Kicker.
Манбанинг тасдиқлашича, гарчи ҳали аниқ келишув мавжуд бўлмаса-да, испаниялик билан музокаралар якуний босқичда. Леверкузенликлар 43 ёшли мутахассис учун курашда «Милан» ва «Кристал Пэлас»дан ўзиб кетиши мумкин.
Аввалроқ Ираола «Милан» раҳбарияти учун устувор номзод экани, бироқ трансфер амалга ошмай қолгани ҳақида хабар берилганди. Ираола «Кристал Пэлас»ни бошқаришга қарор қилган ва бу ҳақда пайшанба куниёқ эълон қилиниши керак эди, бироқ мутахассис фикридан қайтди.
Жорий мавсум якунлангач, Ираола 2023 йил ёзидан бери бошқариб келаётган «Борнмут»ни тарк этади.