«Байер» Гласнер билан музокарага киришди
Бу ҳақда журналист Николо Скира Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
ФОТО: Getty images
Германиянинг «Байер» клуби австриялик мутахассис Оливер Гласнерни бош мураббийлик лавозимига таклиф қилишга қизиқмоқда. Бу ҳақда журналист Николо Скира Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
«Байер» мураббийлик иши бўйича Оливер Гласнерга мурожаат қилди», — деб ёзади Скира.
Аввалроқ 51 ёшли Гласнер мавсум якунида Англиянинг «Кристал Пелас» клубини тарк этиши маълум бўлганди. У клуб билан Англия Кубоги (2024/2025), мамлакат Суперкубоги (2025) ва Конференсиялар Лигасини (2025/2026) қўлга киритган.
«Байер» 2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра Германия чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллади. Жамоа 34 та ўйинда 59 очко тўплаб, Европа Лигасида иштирок этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист