«Байер» бош мураббийи: «Сити»га қарши баҳсда жасорат кўрсатдик»
Леверкузен клуби Манчестерда 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
ФОТО: Getty images
Леверкузеннинг "Байер" клуби бош мураббийи Каспер Хюлманн Чемпионлар лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми умумий босқичи 5-тури доирасидаги "Манчестер Сити" устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида гапирди.
"Жуда ва жуда хурсандман. Албатта, жамоа билан жуда фахрланаман. Биз ўзимиз хоҳлагандек ўйнадик. Керак бўлганда жасорат кўрсатдик. Керак бўлганда совуққонликни сақладик. Албатта, бироз омад ва яхши дарвозабон муҳим эди", - дея Хулманнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.
Ушбу учрашувда ғалаба қозонган Леверкузен клуби 8 очко билан Чемпионлар лигаси умумий жадвалида 13-ўринда, “Манчестер Сити” эса 10 очко билан олтинчи ўринда бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист