«Байер» Бласвихнинг трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images
"Байер" клуби "РБ Лейпциг" дарвозабони Янис Бласвихни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, “доришунослар” 34 ёшли дарвозабон билан икки йиллик шартнома имзолади. Трансфер суммаси 2 миллион еврони ташкил этди.
Қайд этилишича, Бласвих уч мавсум давомида "буқалар" таркибида бўлган.
Посбон ўтган мавсумда Австриянинг "РБ Зальцбург" жамоасида ижара асосида тўп тепган эди.
Эслатиб ўтамиз, “Байер” клубини янги мавсумда Эрик тен Ҳаг бошқаради.
Баҳром Бобонов
Редактор