\"Байер\" Антониога қизиқмоқда
Тен Хаг уни Бундеслигага таклиф қилмоқда
Фото: Getty Images
“Байер” бош мураббийи Эрик тен Хаг ёзги трансфер ойнасида собиқ шогирдларини таклиф қилмоқчи.
Bild хабарига кўра, у “Бетис”да ижара асосида ўйнаётган Антониони Бундеслигага таклиф қилмоқчи. Улар илгари “МЮ” ва “Аякс" клубларида бирга ишлашган.
Шунингдек, нидерландиялик мутахассим Алехандро Гарначо ва “Лион” аъзоси Райян Шеркига ҳам қизиқмоқда.
Бироқ мураббийнинг асосий мақсади Антонио бўлиб турибди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист