locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бахтиёр Қосимов Ироқ клубига кўчиб ўтди

Ўзбек ярим ҳимоячиси “Амант Боғдод” билан шартнома имзолади ва 77-рақамда тўп суришни бошлайди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бахтиёр Қосимов Ироқ клубига кўчиб ўтди
Расм: Telegram

Ўзбекистон футболчиси Бахтиёр Қосимов Ироқнинг “Амант Боғдод” клуби билан шартнома имзолаб, янги саёҳатга йўл олди. Аввал “Қўқон-1912” шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи энди Ироқ премьер-лигасида майдонга тушади.

Клуб расмий баёнотига кўра, келишув 2025 йил 30 июлдан кучга кирган ва 2026 йил июнига қадар амал қилади. Қосимов янги жамоасида 77-рақам остида ўйнайди.

Бу трансфер тарихий аҳамиятга эга, чунки Қосимов Ироқ премьер-лигасида профессионал тарзда тўп сурган биринчи ўзбек футболчиси сифатида қайд этилмоқда. Клуб раҳбарияти бу қадам Ўзбекистон бозори билан ҳамкорликни кенгайтириш ва легионерлар базасини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

Бахтиёр Қосимов “Сурхон”, “ОКМК”, “Қизилқум”, “Андижон” ва “Қўқон-1912” клублари сафида ўйнаб, ўз ўйин услуби билан танилган. Шунингдек, у Яқин Шарқдаги “Ал-Хор” клубида ҳам тўп суриб, халқаро тажриба орттирган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг