Бадри Кварасхелия: Хвича Парижда бахтли ва клуб уни қадрлайди
ПСЖ футболчисининг отаси Бадри Кварасхелия ўғлининг парижликлар билан келажаги ҳақида фикр билдирди.
photo: gettyimages
Чемпионлар лигаси
28.04.2026, Як.
ПСЖ
5
Бавария
4
ПСЖ футболчиси Хвича Кварасхелиянинг отаси Бадри Кварасхелия ўғлининг парижликлар билан келажаги ҳақида фикр билдирди.
"Хвича ПСЖни тарк этаяптими? Ўғлим бу ҳақида ўйламаяпти. Хвича Парижда бахтли ва клуб уни қадрлайди, ҳурмат қилади.
Хвича жамоа билан чемпионлик унвонларини қўлга киритаётган ва ПСЖнинг асосий ўйинчиларидан бири бўлса нега бошқа жойга кўчиб ўтиш ҳақида ўйлаши керак?
Агар ПСЖ ҳамкорликни давом эттиришни хоҳламаса биз бошқа вариантларни кўриб чиқамиз. Бироқ ҳозирча бу масала муҳокама қилинмаяпти", - деди футболчининг отаси.
Иброҳим Жалолов
Редактор