БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлар учун ҳакамлар маълум бўлди
ФОТО: UzbekistanFA
ЖЧ. Саралаш. Осиё
05.06.2025, Як.
БАА
0
Ўзбекистон
0
Ўзбекистон миллий терма жамоаси июн ойида 2026-йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида БАА ва Қатар терма жамоаларига қарши ўйин ўтказишидан хабарингиз бор.
БАА – Ўзбекистон учрашувини австралиялик Шон Эванс бошқариб боради, унга қанотларда ҳамюрти Жорж Лакриндис ва Оуэн Голдрик ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида Жонатан Баррейро, VARда эса Александр Кинг ишлайди.
Шунингдек, Ўзбекистон – Қатар учрашуви хитойлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилган. Бош ҳакам – Ма Нинг, унга қанотларда Жоу Фей ва Жанг Ченг ёрдам беради. 4-расмий ҳакам Жин Жингюан, VARда эса Фу Минг фаолият олиб боради.
Насрулло Каримов
Журналист