Ҳазратжон Турсунқулов — ОКМК футболчиси
Янги мавсум олдидан ОКМК ФК клубининг спорт сиёсати доирасида асосий жамоа таркибини шакллантириш бўйича изчил ва тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ушбу жараёнда ёш, маҳаллий ҳамда клубнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегиясига мос футболчиларни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, "кончилар" сафини тарк этган футболчиларнинг ўрнини клубнинг ривожланиш фалсафаси, танланган ўйин модели ва институционал мақсадларига мос футболчилар билан тўлдириш орқали мувозанатли трансфер сиёсати изчил амалга оширилмоқда.
Айнан мана шу трансфер сиёсати доирасида қишки трансфер ойнасидан навбатдаги трансфер рўёбга чиқди. Ярим ҳимоячи Ҳазратжон Турсунқулов ОКМК ФК сафига қўшилди. Футболчи билан икки йиллик шартнома имзоланди ва у янги мавсумдан бошлаб "кончилар" шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, 26 ёшли таянч ярим ҳимоячи бунгача "Оқ-тепа", "Металлург", "Динамо" ҳамда "Хоразм" клубларида ҳаракат қилган. У профессионал фаолияти давомида 117 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол ва 6 та голли пас муаллифига айланган.