locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Азизбек Аманов «Динамо» футболчисига айланди

Янги йилда янги мақсадларни кўзлаётган «Динамо» жамоаси таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Азизбек Аманов «Динамо» футболчисига айланди
photo: Dinamo fk

Азизбек Аманов – «Динамо» футболчиси

Янги йилда янги мақсадларни кўзлаётган «Динамо» жамоаси таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

«Динамо» ПФК 2026 йилги мавсум олдидан Азизбек Аманов билан шартнома имзоланганини маълум қилади. Ўзбекистон миллий жамоаси сафидаги ўйинлари ва Суперлига клубларидаги иштироклари билан танилган 28 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи якунланган мавсумни «Бухоро» сафида ўтказди. 2026 йилдан эса у «Динамо» жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Азизбек Аманов ўтган йиллар давомида «Локомотив», «Насаф», «Нефтчи», «Бунёдкор» клублари, шунингдек Эроннинг «Истиқлол», БААнинг «Хорфаккан» жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Ишонамизки, Азизбек Аманов Вадим Абрамов бошқарувидаги «Динамо» жамоасида ўзининг ёрқин ўйинлари билан барчанинг ишончини оқлайди.

«Динамо» ПФК оиласига хуш келибсиз, Азизбек!",- деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг