Азиз Собиров Бухоро тажрибаси билан танишди
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон дзюдо федерацияси бош котиби Азиз Собиров сўнгги пайтларда дзюдо спорт тури ривожи йўлида катта ўсишга эриша олган Бухорода бўлиб, жараён билан яқиндан танишди.
У сафар давомида Бухоро вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи Ўткир Нажмиддинов билан учрашиб, олимпиада оиласига мансуб дзюдо спорт турини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Улар вилоятда иқтидорли ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш, спорт мактабларидаги шуғулланиш шароитларини янада яхшилаш ҳамда мусобақалар тизимини такомиллаштириш масалаларини атрофлича муҳокама қилишди.
Шунингдек, Бухоро тажрибасини бошқа вилоятларимизга ҳам тадбиқ этишга ҳам келишиб олинди.
Иброҳим Жалолов
Редактор