Азиз Ғаниев «Банияс» билан шартнома имзолади
Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Бирлашган Араб амирликларидаги жамоасини ўзгартирди.
photo: Baniyas FK
Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Азиз Ғаниев Бирлашган Араб амирликларидаги жамоасини ўзгартирди.
28 ёшли футболчи «Банияс» билан шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Азиз бунгача БААнинг «Шабоб Ал Аҳли» ва «Ал Батеҳ» клубларида ҳам тўп тепган.
Маълумот учун, «Банияс» бу мавсумда мамлакат юқори дивизионидаги 4 та ўйинда ҳам ютқазди ва 0 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Аввалроқ ушбу жамоада ўзбекистонлик футболчилардан Отабек Шукуров ва Акмал Мозговой ҳам ўйнаганди.
Ғаниев ўтган мавсумда БАА чемпионатида 25 ўйинда 2 гол ва 3 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди.