locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Азим Ахмедов: \"Ички сезгим билан гол уришимни ҳис қилдим\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Азим Ахмедов: "Ички сезгим билан гол уришимни ҳис қилдим"
PHOTO: Telegram

Наманганнинг “Навбаҳор” футбол клуби сардори Азим Ахмедов водий дербисидаги “Нефтчи”га қарши ўйинда узоқ масофадан жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, клубнинг юбилей 1550-голини урган футболчи сифатида тарихда қоладиган бўлди. Ушбу голдан кейин Ахмедов қуйидаги фикрларни билдирди:

“Ўзим Наманганликман ва ”Навбаҳор" тарихи бор, таниқли клуб бўлгани учун ҳам клубнинг юбилей голини урганимдан хурсандман. Юбилей гол борасида тўхталиб ўтсам, уни стандарт вазиятдан сўнг, урдим. Ўшанда дарвозадан анча узоқ бўлган масофадан белгиланган жарима зарбасини тепишдан олдин ички сезгим билан гол уришимни сезгандим. Чунки ўтган мавсумда ҳам айнан ушбу “Истиқлол” стадионида, “Нефтчи”га қарши кечган баҳснинг учрашувдаги тўхталишлар учун ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалари ўтиб бораётган пайтда худди шунга ўхшаш, яъни, узоқдан кучли зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирувчи тўпни киритгандим (ўша ўйинда жанговар дуранг – 2:2 ҳисоби қайд этилганд). Сезгим панд бермади ҳамда ҳисобни очувчи гол муаллифига айландим",-дейди футболчи

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг