locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Азар фаолиятини «Ланс»да давом эттириши мумкин — манба

Томонлар ҳамкорлик шартлари бўйича ўзаро келишувга эришган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Андерлехт»нинг бельгиялик яримҳимоячиси Торган Азар «Ланс» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Саша Таволери хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, футболчи келаётган ёзда «оқ-бинафшаранглилар» билан амалдаги шартномаси якунга етгач, «қонли-олтинранглилар» сафига қайтиши мумкин. Азар француз клуби билан ҳамкорлик шартлари бўйича келишувга эришиб бўлган; томонлар 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган битимни имзолайдилар.

Торган Азар фаолиятининг илк йилларида «Ланс» шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, футболчининг фаолияти давомида Дортмунднинг «Боруссия», Мюнхен-Гладбахнинг «Боруссия», PSV ва бошқа бир қатор жамоалар ҳам ўрин олган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг