locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Азар: «АПЛда асосий урғу жисмоний ҳолатга берилади, Ла Лигада эса техника биринчи планга чиқади»

Бельгиялик собиқ футболчи Англия ва Испания футболини ўзаро таққослади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Челси» ва Бельгия терма жамоасининг собиқ футболчиси Эден Азар ўзи тўп сурган Англия Премьер-лигаси ҳамда Испания Примерасини ўзаро солиштирди.

«Ушбу чемпионатларнинг ўйин услуби бир-биридан фарқ қилади. Премьер-лигада асосий урғу жисмоний ҳолатга берилади, у ерда тўхтовсиз югуришингиз керак. Ла Лигада эса техника биринчи планга чиқади. Мадридда сиз ўйин тизгинини бошқаришингиз мумкин, бироқ Премьер-лигада бунга имконият йўқ — у ерда барча 90 дақиқа давомида юқори тезликда ҳаракат қилишга мажбурсиз», — дея Азарнинг сўзларини келтиради The Guardian.

Ўзининг футболчилик фаолияти давомида Азар клублар миқёсида жами 623 та ўйинда иштирок этган. Унинг ҳисобига 167 та гол ва 153 та голли узатма мавжуд.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг