locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Азамат Абдураимов терма жамоанинг айни пайтдаги етакчиси кимлигини айтди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
ЖЧ. Саралаш. Осиё
05.06.2025, Як.
БАА
0
Ўзбекистон
0

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси, 1994-йилги Осиё ўйинлари ғолиби, "Шуҳрат" медали соҳиби Азамат Абдураимов Sports24.uz сайтига эксклюзив интервью берди.

"Айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида спорт формаси жиҳатидан энг кучли футболчи ким",-деб берилган саволга қуйидагича жавоб берди:

Энг кучли ўйинчи ким? Менимча, бу унчалик тўғри савол эмас... Ҳар қандай терма жамоада етакчилар бўлиши керак ва ҳар бир чизиқда ўз етакчилари бўлиши муҳим. Ҳимояда ва ҳужумда. Бу ерда, биринчи навбатда, сардор ҳақида гапириш мумкин: бугунги кунда Элдор Шомуродов жамоанинг ҳақиқий етакчиси!

Спорт формаси бўйича ҳам, Италия чемпионатининг сўнгги ўйинлари натижалари бўйича ҳам. Алиқулов Туркия чемпионатида жуда яхши формага кирди, Ҳамробеков ва Шукуров барқарор ўйин кўрсатмоқда”,-дейди мутахассис

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг