Азамат Абдураимов: «Космин Олариуда вақт жуда ҳам кам»
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси, 1994-йилги Осиё ўйинлари ғолиби, "Шуҳрат" медали соҳиби Азамат Абдураимов Sports24.uz сайтига эксклюзив интервью берди. Суҳбат асосан БАА – Ўзбекистон учрашуви ҳақида бўлди.
БАА терма жамоасининг янги бош мураббийи Космин Олариу ҳақида берилган саволга Ўзбек футболи афсонаси қуйидагича жавоб берди:
«Менимча, бундай муҳим ўйин олдидан мураббийни алмаштириш икки жиҳатга эга: бир томондан, бу жамоага янги туртки бериши, футболчиларни яхшироқ натижага илҳомлантириши, янги мураббий олдида ўзини кўрсатиш истаги бўлиши мумкин. Бу психологик вазият. Бундан ташқари, янги мураббий жамоа ўйинини қайта қуриши, таркиб ва тактика ўзгаришларини киритиши, бошқа ўйинчиларга ўзини кўрсатиш имконини бериши мумкин.
Бошқа томондан, Космин Олариуда жамоа билан танишиш, ўйинчиларнинг янги комбинацияларини синаб кўриш, тактик жиҳатдан ниманидир ўзгартириш учун жуда оз вақт бор эди. Ҳа, терма жамоамизни яхшилаб ўрганиш учун ҳам вақт керак эди. Олариу олдида Ўзбекистон терма жамоасини мағлуб этиш вазифаси турибди. Фақат ғалаба БААга Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри чиқиш имконини беради. Шу боис, Амирликлар мураббийлар штаби терма жамоамизга қарши ўйинда агрессив ҳужумкор футболни танлайди, деб ўйлайман», - дейди мутахассис