AZ PSVни тор-мор этиб, Нидерландия суперкубогини қўлга киритди
Нидерландия Суперкуби баҳсида PSV ва AZ ўзаро тўқнаш келди. Эйндховен шаҳридаги «Филипс» стадионида бўлиб ўтган учрашувда AZ рақибини 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, мавсумнинг илк совринига эга чиқди.
Беллашувнинг 9-дақиқасида PSV яримҳимоячиси Йойей Верман қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 25-дақиқада ҳужумчи Мекс Мердинк ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда эса меҳмонлар устунлигини янада мустаҳкамлади: 51-дақиқада Уесли Патати иккинчи голни урган бўлса, 59-дақиқада ҳимоячи Элайжа Дейкстра ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 66-дақиқада Дал пенальтини аниқ амалга ошириб, беллашувдаги якуний нуқтани қўйди — 4:0.
Маълумот учун, ўтган мавсумда PSV Нидерландия чемпионига айланган бўлса, AZ мамлакат Кубоги соҳиби бўлди.
Нидерландия Суперкубоги
PSV – AZ 0:4
Голлар: Мердинк 25, Патати 51, Дейстра 59, Дал 66 пенальти.