Аюб Буадди топ-5 чемпионатларда 50 та ўйин ўтказди
«Лилл» яримҳимоячиси Аюб Буадди 2007 йилда ва ундан кейин туғилган футболчилар орасида Европанинг топ-5 лигасида ўтказилган ўйинлар сони бўйича учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Унинг ҳисобида 50 та учрашув бор. Ушбу рейтингда «Барселона» футболчиси Ламин Ямал 90 та ўйин билан пешқадам бўлса, иккинчи ўринни унинг жамоадоши Пау Кубарси 71 та учрашув билан банд этган.
Аввалроқ Лондоннинг «Арсенал» клуби Буаддига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Яримҳимоячи инглиз клубининг эътиборини тортиб, «канонирлар»нинг трансфер мақсадига айланган. «Арсенал» раҳбарияти 18 ёшли футболчини қўлга киритиш борасида фаол иш олиб бормоқда.
Шу билан бирга, «Лилл» раҳбарияти истиқболли футболчи билан хайрлашишга шошилмаяпти. Ўтган йилнинг декабрь ойида Буадди клуб билан шартномасини узайтирган бўлиб, янги келишув 2029 йил ёзигача амал қилади.