locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигасининг ярим финалчилари маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигасининг ярим финалчилари маълум бўлди
Расм: uefa.com ФК Барселона

27-мартдан 28-мартгача ўтар кечаси аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. Испаниянинг "Барселона" клуби Германиянинг "Волфсбург" жамоасига қарши майдонга тушди.

Биринчи учрашувда испанлар 4:1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритган эди. Ўтган ўйинда ҳам устунлик "Барселона" томонида бўлди. Испан клуби 6:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди ва у ерда Англиянинг "Челси" жамоасига қарши ўйнайди. Ўз навбатида "Челси" ўз ватандоши "Манчестер Сити"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Инглиз клублари ўртасидаги биринчи ўйин 2:0 ҳисобида Манчестерликлар фойдасига якунланган эди. Бир гол фарқи билан "Челси" ярим финалга чиқишга эришди. Иккинчи яримфиналда "Ливерпул" ва "Олимпик" тўқнаш келади.

Аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси. 1/8 финал
Барселона- Волфсбург - 6:1
Голлар: Параллуело 10, 20, Бругтс 41, Пина 62, 77, Леон 90+1 - Биренштейн 72.
Челси - Манчестер Сити - 3:0
Голлар: Балтимор 14, Бжорн 38, Рамирез 43.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг