Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди
"Севинч" аёллар клуби турнирда иштирок этади.
Фото: Севинч ПФК
Бугун аёллар ўртасидаги Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Унга кўра, "Севинч" "B" гуруҳидан ўрин олди. Хитой ушбу гуруҳ ўйинларига мезбонлик қилади.
"B" гуруҳи
"Уҳан Жиангда" (Хитой)
"Бам Ҳатун" (Эрон)
"Ист Бенгал" (Ҳиндистон)
"Севинч" (Ўзбекистон)
Маълумот ўрнида, гуруҳ босқичи учрашувлари шу йилнинг 9-23 ноябрь саналарида бўлиб ўтади. Чорак финал учрашувлари 2026 йил 22-23 март кунлари ўтказилади. Ярим финал ўйинлари ва финал май ойида ташкил этилади.

Розикжон Султонмуродов
Журналист