locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аёллар футзали бўйича Осиё Кубоги-2025. Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга мағлуб бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аёллар футзали бўйича Осиё Кубоги-2025. Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга мағлуб бўлди
ФОТО: O'FF

Хитой мезбонлигида бўлиб ўтаётган аёллар футзали бўйича Осиё Кубоги доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга қарши баҳс олиб борди ва якунда вакилаларимиз 3:1 ҳисобига имкониятни бой бериб қўйди.

Дастлаб, ҳисоб 10-дақиқада Ке Яо Сянг томонидан очилди (1:0). 11-дақиқада эса Мадина Воҳидова тезкор гол билан жавоб берди (1:1).

32-дақиқада Жан Вен Чин юрти вакилаларини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса (2:1), 37-дақиқада Ке Яо Сянг дублни расмийлаштирди (3:1).

Маълумот учун, Фаррух Зокиров бошқарувидаги жамоамиз “A” гуруҳида 3-ўринни эгаллади ва плей-офф йўлланмаси учун имкониятни сақлаб қолди. Эртага гуруҳ босқичи ўз якунига етади ҳамда чорак финалининг барча иштирокчилари аниқ бўлади.

Аёллар футзали бўйича Осиё Кубоги-2025

Хитой 3:1 Ўзбекистон

Голлар: Ке Яо Сянг 10' (1:0), Мадина Воҳидова 11' (1:1), Жан Вен 32' (2:1), Ке Яо Сянг 37' (3:1).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг