Аёллар футболи. Осиё кубогига қуръа ташланди
Энг 4 та терма жамоа ЖЧ йўлланма олади.
Фото: Аёллар футболи
2026 йил Тайландда бўлиб ўтадиган 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё кубогига қуръа ташланди.
Қуръа натижаларига кўра Владимир Панов бошчилигидаги Ўзбекистон У-20 қизлар терма жамоаси Корея Халқ Демократик Республикаси, Жанубий Корея ва Иордания ёшлар терма жамоалари билан биргаликда "Б" гуруҳидан ўрин олди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада 2026-йилнинг апрел ойида Тайланд мамлакатида бўлиб ўтади. Мазкур турнирда ярим финалга қадар етиб борган 4 та терма жамоа келгуси йили Полшада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Розикжон Султонмуродов
Журналист