locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аёл ҳакамларнинг ўқув-машғулот йиғини якунланди

Миллий футбол марказида аёл ҳакамлар учун ташкил этилган ўқув-машғулот йиғини якунланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аёл ҳакамларнинг ўқув-машғулот йиғини якунланди
photo: UzFHM

Миллий футбол марказида аёл ҳакамлар учун ташкил этилган ўқув-машғулот йиғини якунланди. Янги мавсум олдидан ўтказилган мазкур йиғинда Аёллар Олий лигаси ҳамда Биринчи лига учрашувларида фаолият юритадиган бош ҳакамлар ва ёрдамчи ҳакамлар иштирок этди.

Дастур доирасида ҳакамларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш ҳамда ўйин жараёнида тўғри ва тезкор қарор қабул қилиш кўникмаларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Машғулотлар назарий ва амалий дарсларни қамраб олди. Унда турли ўйин эпизодлари таҳлил қилиниб, қоидалар бўйича билимлар мустаҳкамланди. Шунингдек, майдондаги ҳаракатланиш ва тўғри жойлашув бўйича машқлар бажарилди.

Йиғин якунида ҳакамларнинг жисмоний ҳолати махсус тестлар орқали баҳоланиб, янги мавсум олдидан уларнинг тайёргарлик даражаси кўздан кечирилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг