locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аёл ҳакамларимиз Суперлига баҳсларида мунтазам равишда фаолият олиб боришмоқда

Сурхон – Шўртан баҳсида эса 2025 йилги мавсумда илк бор аёл ҳакамлар ёрдамчи ҳакам сифатида ишлайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аёл ҳакамларимиз Суперлига баҳсларида мунтазам равишда фаолият олиб боришмоқда
Фото: ЎФА

Ўзбекистон Суперлигасининг 28-турида аёл ҳакамларимиз бир нечта учрашувларда фаолият олиб боришмоқда.

Тажрибали ҳакам Кристина Середа ОКМК – Навбаҳор баҳсида, ёш ҳакам Насибабону Тошмуҳаммедова эса Насаф – Машъал учрашувида АВАР ҳакамлари сифатида фаолият олиб борди.

Бугун бўлиб ўтадиган Сурхон – Шўртан баҳсида эса 2025 йилги мавсумда илк бор аёл ҳакамлар ёрдамчи ҳакам сифатида ишлайди.

Кристина Середа ва Зилола Раҳматова – ёрдамчи ҳакамлар

Гулшода Саитқулова – захира ҳаками

Дилдора Рустамова – АВАР ҳаками сифатида фаолият юритади.

Бу — аёл ҳакамларимизнинг Суперлигадаги иштироки ва профессионал ўсиши йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг