locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аёл ҳакамлар янги мавсум олдидан ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда

Янги футбол мавсуми арафасида аёл ҳакамлар учун ўқув-машғулот йиғини ташкил этилди. Машғулотлар Миллий футбол марказида бўлиб ўтмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аёл ҳакамлар янги мавсум олдидан ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда
photo: UzFHM

Аёл ҳакамлар янги мавсум олдидан ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда.

Янги футбол мавсуми арафасида аёл ҳакамлар учун ўқув-машғулот йиғини ташкил этилди. Машғулотлар Миллий футбол марказида бўлиб ўтмоқда.

Мазкур йиғинда Аёллар Олий лигаси ҳамда Биринчи лига учрашувларида фаолият олиб борадиган бош ҳакамлар ва ёрдамчи ҳакамлар иштирок этмоқда. Дастур доирасида ҳакамларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш, ўйин жараёнида тез ва тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Машғулотлар назарий ва амалий дарслардан иборат бўлиб, унда ўйин эпизодларини таҳлил қилиш, қоидалар бўйича билимларни мустаҳкамлаш ҳамда майдондаги ҳаракатланиш техникаси устида ишланмоқда.

Шунингдек, йиғин давомида ҳакамларнинг жисмоний ҳолати ва тайёргарлик даражаси махсус тестлар орқали баҳоланиб, янги мавсум олдидан уларнинг тайёргарлиги янада мустаҳкамланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг