locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аёл ҳакамлар учун ташкил этилган FIFA семинари давом этмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аёл ҳакамлар учун ташкил этилган FIFA семинари давом этмоқда
ФОТО: UzFHM

Аёл ҳакамлар ҳамда “Ҳакамлар академияси” тингловчилари учун ташкил этилган FIFA семинари давом этмоқда.

Бугунги амалий машғулотлар давомида халқаро майдонда шаклланаётган замонавий ёндашувлар, илғор услублар ҳамда FIFA томонидан тавсия этилган энг сўнгги қоидалар юзасидан батафсил тушунчалар берилди.

Семинар доирасида россиялик тажрибали аёл ҳакам Анастасия Пустовойтова томонидан “Ҳакамлар академияси” тингловчиларига ҳакамлик фаолиятида эътибор қаратлиши зарур бўлган жиҳатлар, таҳлил ва қарор қабул қилишдаги муҳим нуқталар бўйича назарий билимлар ҳамда амалий мисоллар орқали тушунтиришлар берилди.

Мазкур семинар ёш ҳакамларнинг малакасини ошириш, уларни халқаро стандартларга тайёрлаш ва мусобақаларда ишончли фаолият олиб боришларига кўмаклашади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг