locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Аякс» ўз таркибини Кайо Энрике ёрдамида кучайтирмоқчи

Келишув баҳоси тахминан 10 миллион евроға баҳоланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Амстердамнинг «Аякс» клуби «Монако» ҳимоячиси Кайо Энрикенинг трансфери борасида жиддий музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар тарқатди.

Нидерландия клуби ушбу трансферни жорий ёзги трансфер ойнасида якунлашни мақсад қилган. Келишув баҳоси тахминан 10 миллион евроға баҳоланмоқда, шунингдек, шартномада турли бонуслар ҳам кўзда тутилиши кутилмоқда. Бразилиянинг «Фламенго» клуби ҳам футболчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Ортида қолган мавсумда Кайо Энрике «Монако» таркибида барча турнирлар доирасида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Бразилиялик ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, футболчининг айни дамдаги бозор баҳоси 12 миллион еврога ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг