locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аякс вакиллари Навбаҳор билан ҳамкорлик қилиш учун Наманганга етиб келишди

Нидерландиялик футбол мутахассислари бугун вилоят ҳокими билан учрашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аякс вакиллари Навбаҳор билан ҳамкорлик қилиш учун Наманганга етиб келишди
photo: Navbahor FK

Аякс вакиллари Навбаҳор билан ҳамкорлик қилиш учун Наманганга етиб келишди. Бу ҳақида клуб расмий саҳифаси хабар бермоқда.

"Муҳтарам Президентимизнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида берилган топшириғи асосида, “Навбаҳор” футбол академияси Нидерландиянинг дунёга машҳур “Аякс” футбол академияси билан ҳамкорлик борасида муҳим келишувга эришди.

Нидерландиялик футбол мутахассислари бугун вилоятимизга етиб келишди.
Улар Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржонович Абдураззақов билан музокаранинг сўнгги босқичини якунлаб, томонлар ўзаро ҳамкорлик меморандумига имзо чекишди.

Ҳамкорлик меморандумига кўра, “Аякс” академиясининг тажрибали мураббий, скаут ва методистлари академияда фаолият юритишади. Тез орада ёшларни саралаш ва академияга қабул қилиш (селекция) бошланади. Мутахассислар академия тарбияланувчиларини юқори даражадаги футболчи бўлиб етишиб чиқишларига хизмат қилишади. Шу билан биргаликда, келишувга кўра, "Аякс" жамоасининг йиғинларига ҳар йили 16 нафардан "Навбаҳор" академияси тарбияланувчилари кўрикка жалб этилиб, мутахассислар томонидан сараланган иқтидорли футболчилар Европа клубларига тавсия этилади. Ундан ташқари, Европа майдонларида бўладиган, кўплаб скаутлар иштирок этадиган U-17 мусобақаларида академиямиз жамоаси мунтазам иштирок этиши белгиланган.

Ушбу ҳамкорлик Марказий Осиёда нуфузи ва даражаси энг юқори ҳамкорлик сифатида аҳамиятлидир. Бугунги тарихий келишув вилоятимиз футболининг халқаро тажриба асосида ривожланиши, ёш истеъдодларни кашф этиш ва профессионал футболчиларни тайёрлашда янги босқични бошлаб беради деб умид қиламиз", – деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг