locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Аякс» тер Стеген ва Пеньяга қизиқмоқда

Transfermarkt маълумотига кўра, дарвозабоннинг бозор қиймати тахминан 4 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Аякс» тер Стеген ва Пеньяга қизиқмоқда
ФОТО: Getty images

«Аякс» «Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штегенни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Voetbal International хабар берди.

Нидерландия гранди таркибни тажрибали голкипер билан кучайтиришни мақсад қилган. 34 ёшли футболчи январь ойидан бери «Жирона» сафида ижара асосида тўп сурмоқда.

Манбага кўра, «Аякс» каталонияликларнинг яна бир дарвозабони — Иньяки Пеньяни ҳам кузатмоқда. У айни пайтда Эльчеда ижарада ўйнамоқда. Таъкидланишича, «Барселона»да ҳар икки голкиперга ҳам катта умид боғланмаяпти.

Тер Штеген январь ойидан буён тизза орқа пайларидаги жароҳатдан тикланмоқда. Унинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, дарвозабоннинг бозор қиймати тахминан 4 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг