locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Аякс» Себалосга қизиқиш билдирмоқда

Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Аякс» Себалосга қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty images

«Аякс» Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Дани Себалосга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда AS хабар берди.

Нидерландия клуби спорт директори Йорди Кройф 29 ёшли футболчини янги лойиҳанинг бир қисми сифатида кўрмоқда. «Аякс»да Себалос жамоа ўйин услубига мос келади деб ҳисоблашмоқда, чунки клубга тажрибали футболчилар зарур.

Ушбу мавсум Себалос барча мусобақаларда 22 та ўйинда иштирок этди, аммо самарали ҳаракатлар билан ажралиб тура олмади. Умуман олганда, яримҳимоячи майдонда 810 дақиқа ўйнади.

Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг