«Аякс» «Реал» ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолашга яқин — Моретто
Амстердамнинг “Аякс” клуби Мадриднинг “Реал” клуби марказий ярим ҳимоячиси Даниел Себальос билан шартнома имзолаш бўйича музокараларнинг якуний босқичида турибди.
Журналист ва инсайдер Маттео Мореттонинг ижтимоий тармоқдаги маълумотларига кўра, 29 ёшли футболчи шу ёзда Голландия клубига ўтиши мумкин.
Себальос кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун “Реал”ни тарк этмоқчи, чунки клуб мураббийлар штаби ёшроқ футболчиларни афзал кўрмоқда.
“Аякс” Себальоснинг трансфери учун “Реал”га 6 миллион евро атрофида маблағ таклиф қилди, бироқ Мадрид клуби бу таклифга ҳали якуний жавобни бермади. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи “Реал” сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам гол урмади ва голли узатмани амалга оширмади.
Себальоснинг Мадрид клуби билан шартномаси 2027-йилгача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 8 миллион еврони ташкил қилади.