Австралия Парагвай билан дуранг ўйнаб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади
Икки жамоа ҳам плей-оффга йўл олди.
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
25.06.2026, Як.
Парагвай
0
Австралия
0
Жаҳон чемпионати «D» гуруҳи 3-турида Парагвай ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳисоб очилмади. Санта-Кларадаги Levi’s Stadium’да кечаётган баҳс ҳар икки жамоа учун плей-офф йўлланмаси нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида Австралия фаолроқ ҳаракат қилди. Жамоа тўпга кўпроқ эгалик қилди, ҳужумларни асосан ўнг қанот орқали ташкил этди ва Парагвай ҳимоясини босим остида ушлаб турди. Айниқса, Жордан Бос ва Кристиан Волпато тандеми қанотдаги ҳаракатлари австралияликларга бир неча бор имконият яратди.
Жаҳон чемпионати
D гуруҳи, 3-тур
Парагвай — Австралия 0:0