locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Австралия футболида ноодатий қоида жорий этилди

Янги тизимдан кўзланган мақсад дуранг билан якунланадиган учрашувларга қўшимча рақобат ва қизиқиш олиб киришдан иборат.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Австралиядаги иккинчи даражали миллий мусобақа — Australian Championshipда янги формат синовдан ўтказилади. Турнирнинг гуруҳ босқичида учрашувнинг асосий вақти дуранг билан якунланса, ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланади. Бу ҳақда Goal нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, пенальтилар сериясида ғалаба қозонган жамоага 2 очко, мағлуб бўлган томонга эса 1 очко берилади. Мазкур қоида фақат турнирнинг гуруҳ босқичида амал қилади.

Янги тизимдан кўзланган мақсад дуранг билан якунланадиган учрашувларга қўшимча рақобат ва қизиқиш олиб киришдан иборат. Шу тариқа, 90 дақиқадан сўнг ҳисоб тенг бўлса ҳам, жамоалар ўртасида ғолиб аниқланади ва очколар натижага қараб тақсимланади.

Маълумот учун, Австралияда шунга ўхшаш тизим 1994/95-йилги мавсумда ҳам қўлланган. 1973-йилда СССР чемпионатида ҳам дуранглардан кейин пенальтилар серияси жорий этилган, бироқ кейинчалик бу тажриба бекор қилинган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг