locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Августда Тошкентга жаҳон футболи афсоналари ташриф буюради

26–27 август кунлари Дида, Роберто Карлос, Каннаваро ва бошқа юлдузлар иштирокида унутилмас спорт байрами бўлиб ўтади
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Августда Тошкентга жаҳон футболи афсоналари ташриф буюради
Расм: gettyimages.com

Ўзбекистонда август ойи яна бир ёрқин спорт воқеасига айланади — 26–27 август кунлари дунёнинг машҳур футбол юлдузлари юртимизга келади. Тадбирларда Жаҳон чемпионлари ва Европа майдонларининг афсоналари иштирок этади: Дида, Роберто Карлос, Фабио Каннаваро, Марко Матератсси, Майкон, Кристиан Заккардо, Кларенс Зеедорф, Сержиньо, Франк Рибери ва Кевин Курани.

26 август куни “Ҳумо Арена”да футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги–2025да “БМБ” ва “Оил Star” жамоалари баҳс олиб боради, шу билан бирга афсонавий футболчилар мухлислар билан учрашади.

27 августда эса асосий воқеа - Ўзбекистон терма жамоаси ва Жаҳон футболи афсоналари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Ўйин вақти ва манзили яқин кунларда маълум қилинади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг