locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳау «Ньюкасл»да қолади – The Athletic

Раҳбарият мураббийга ишонади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳау «Ньюкасл»да қолади – The Athletic
ФОТО: Getty images

“Ньюкасл” бош мураббийи Эдди Ҳау жорий мавсум якунланганидан сўнг ўз лавозимида ишлашни давом эттиради.

Агар кутилмаган ўзгаришлар рўй бермаса, 48 ёшли мутахассис жамоани 2026/2027-йилги мавсумда ҳам бошқаради. Ҳау “Сент-Жеймс Парк”да қолиш истагини билдирган ва клуб эгалари ҳамда раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватлаб келинмоқда, деб хабар беради The Athletic.

Ҳауни сақлаб қолиш тўғрисидаги қарор шу ҳафта “Ньюкасл”нинг мажоритар эгаси бўлган Саудия Арабистони Давлат инвестиция жамғармаси (PIF)дан келган 25 кишилик делегация иштирокида ўтган музокаралардан сўнг қабул қилинди. Барча томонлар жорий мавсум кутилган натижаларни бермагани ва унинг натижаларини яхшилаш кераклиги борасида якдил фикрга келишди. Бироқ музокаралар муваффақиятли якунланди ва бош мураббийнинг келажаги борасида якдил фикрга келинди.

Айни пайтда “Ньюкасл” 35 та ўйиндан сўнг 45 очко жамғарган ҳолда АПЛда 13-ўринни эгаллаб турибди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг