locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қаттиқ бедр оғриғи: Беллингемнинг «Селта»га қарши ўйинда майдонга тушиши соя остида қолди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қаттиқ бедр оғриғи: Беллингемнинг «Селта»га қарши ўйинда майдонга тушиши соя остида қолди
Расм: gettyimages.com Жуд Беллингем

Мадриднинг «Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем 4 май куни бўлиб ўтадиган Ла Лиганинг 34-тур учрашувида «Селта»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Англиялик футболчи сўнгги кунларда жамоа билан эмас, балки алоҳида, индивидуал дастур асосида шуғулланмоқда. Relevo нашрининг маълум қилишича, Беллингем бедридаги оғриқлар туфайли умумий гуруҳга қўшилмаган. Ҳозирда «Реал» шифокорлари унинг ҳолатини баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Жуд Беллингем барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 13 та голли узатма муаллифи бўлди. «Селта»га қарши баҳс «Сантяго Бернабеу» стадионида Тошкент вақти билан 4 май соат 17:00 да старт олади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг