locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Атлетико» Жоау Гомес трансферидан воз кечди

Бунга агент сабаб бўлиши мумкин.
«Атлетико» Жоау Гомес трансферидан воз кечди
ФОТО: Getty images

Мадриднинг «Атлетико» клуби «Вулверхэмптон» ярим ҳимоячиси Жоау Гомесни харид қилиш режасидан воз кечди. Бу ҳақда Globo нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Атлетико» «Вулверхэмптон» билан 45 миллион еврога трансфер бўйича келишувга эришган, шунингдек, футболчининг шахсий шартлари ҳам келишилган эди. Бироқ якунда мадридликлар ушбу трансферни амалга оширишдан бош тортди.

Қайд этилишича, клуб бу қарорни футболчининг агенти Жорже Мендеш билан боғлиқ ҳолат сабаб қабул қилган. Гап шундаки, Мендеш аввалроқ «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Бернарду Силванинг «Атлетико»га ўтиши бўйича келишувга эришган, аммо португалиялик футболчи охир-оқибат «Реал» сафига қўшилган.

Айни пайтда Жоау Гомесга Англиянинг «Лидс Юнайтед», Италиянинг «Аталанта» ҳамда Туркиянинг «Галатасарой» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Бразилиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақаларда 40 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Жоау Гомеснинг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг