locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Атлетико» Жезус ва Мартинеллига қизиқиш билдирмоқда

«Арсенал» ушбу футболчиларнинг трансферига қарши эмас.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Атлетико» клуби Лондоннинг «Арсенал» жамоаси футболчилари Габриэл Жезус ва Габриэл Мартинеллига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, «тўпчилар» бразилиялик ҳужумчиларнинг Испания клубига трансфер қилинишига тўсқинлик қилмоқчи эмас. Ҳар икки футболчининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда Габриэл Жезус клуб сафида барча турнирлар доирасида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Габриэл Мартинелли эса 42 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 11 та гол ва 5 та самарали узатмани ёздириб қўйди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчиларнинг бозор қиймати мос равишда 20 миллион ва 45 миллион еврога тенг.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг