locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Атлетико» Жексон учун курашдан чиқди

Айни пайтда Жексон учун асосий даъвогарлар қаторида «Астон Вилла» қолмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Атлетико» Жексон учун курашдан чиқди
ФОТО: Getty images

Мадриднинг «Атлетико» клуби «Челси» ҳужумчиси Николас Жексонни трансфер қилиш бўйича курашни тўхтатди.

Томонлар ўртасида музокаралар бўлган, бироқ мадридликлар футболчини ижарага олишни истаган, «Челси» эса уни фақат тўлиқ трансфер орқали қўйиб юборишга тайёр эканини билдирган.

Аввалроқ «Атлетико» Жексонни Александр Сёрлотнинг жароҳатидан кейин ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрган эди. Мадридликлар ҳатто футболчининг маошининг бир қисмини «Челси» тўлашини ҳам сўраган.

«Челси» сенегаллик форвард учун тахминан 65 млн евро талаб қилмоқда. Айни пайтда Жексон учун асосий даъвогарлар қаторида «Астон Вилла» қолмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг