«Атлетико» Трезольдини сотиб олиши мумкин
Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 13 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
ФОТО: Getty images
“Атлетико” клуби “Брюге” ҳужумчиси Николо Трезольдини сотиб олишни режалаштирмоқда. Германия U-21 терма жамоаси аъзоси бўлган футболчи ҳам клубини ўзгартиришга қарши эмас. Бу ҳақда Патрик Бергер хабар берди.
Манбага кўра, “Атлетико” Трезольдига жиддий қизиқиш билдирмоқда — унинг ўйини скаутлар эътиборини тортган. Бельгия клуби эса футболчи учун тахминан 30 миллион евро талаб қилмоқда, чунки унинг амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Жорий мавсумда Трезольди “Брюгге” сафида барча мусобақаларда 57 та ўйинда қатнашиб, 20 та гол урди ва 8 та ассист қайд этди. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 13 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист