locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Атлетико” “Тоттенҳем” ҳимоячи билан музокара олиб бормоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Атлетико” “Тоттенҳем” ҳимоячи билан музокара олиб бормоқда
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Атлетико” клуби “Тоттенҳем” ҳимоячиси Кристиан Ромероға қизиқиш билдирмоқда. Клублар аллақачон трансфер борасида музокараларни бошлаб юборишган. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

“Атлетико” Ромерони ёзги трансферлар вақтда ўз сафига қўшиб олмоқчи. Музокаралар бошланган. Ҳимоячи “Атлетико”га 2030-йилга қадар шартнома имзолашга тайёрлигини аллақачон маълум қилган”, - деб ёзади Скира.

Маълумот учун, Ромеро жорий мавсум АПЛ'да 18 та ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилди. Унинг Трансфермарктдаги нархи 55 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг