locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Атлетико” Тиаго Алмадани сотишга яқин

Томонлар қарийб 22 миллион евролик трансфер бўйича келишувга яқинлашган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мадриднинг “Атлетико” клуби аргентиналик вингер Тиаго Алмада билан хайрлашиш арафасида турибди. Маълумотларга кўра, 25 ёшли футболчи фаолиятини ватанида давом эттириши мумкин. Унинг трансфери бўйича “Ривер Плейт” билан музокаралар якуний босқичга кирган.

Томонлар қарийб 22 миллион евролик трансфер бўйича келишувга яқинлашган. Ҳозирда битимнинг сўнгги тафсилотларини ҳал қилиш қолган ва футболчининг янги клубига ўтиши яқин кунларда расмийлаштирилиши кутилмоқда.

Алмада “Атлетико” сафига 2025 йил ёзида Бразилиянинг “Ботафого” клубидан келиб қўшилганди. У Диего Симеоне жамоаси сафида жами 40 та учрашув ўтказиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздирган. Ҳозирча трансфер клублар томонидан расман эълон қилинмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг