locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Атлетико» Симеоне билан шартномани узайтиришга тайёрланмоқда

Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Атлетико» Симеоне билан шартномани узайтиришга тайёрланмоқда
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Атлетико» клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Диего Симеоне билан ҳамкорликни узайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда. Ҳолбуки, мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, ҳозирча аргентиналик мураббий билан расмий музокаралар бошланмаган, бироқ клуб ичида айнан Симеоне лойиҳанинг кейинги ривожи учун энг мақбул фигура бўлиб қолаётганига ишонч мавжуд. Ушбу позицияни «Атлетико» президенти Энрике Сересо, бош директор Мигел Анхель Гил Марин ҳамда спорт директори Матеу Алемани қўллаб-қувватламоқда.

Диего Симеоне 2011 йил декабр ойидан бери мадридликларни бошқариб келмоқда ва шу вақт мобайнида жамоани икки бор Ла Лига чемпионига олиб чиққан. Жорий мавсумда «Атлетико» 18 турдан сўнг 37 очко жамғариб, турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг