locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Атлетико» Силвага 2 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр

Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 27 миллион еврони ташкил қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Атлетико» Силвага 2 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр
ФОТО: Getty images

“Атлетико” клуби “Манчестер Сити”ни мавсум сўнггида тарк этадиган ярим ҳимоячи Бернарду Силвани ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Marca хабар берди.

Манбага кўра, португалиялик футболчи «матрасчилар» томонидан билдирилган қизиқишдан мамнун. Мадрид клуби Бернардуни Антуан Гризманнга ўрнига муносиб номзод сифатида кўрмоқда.

Қайд этилишича, “матрасчилар” аллақачон 31 ёшли футболчининг агенти билан музокараларни фаол давом эттирмоқда. Клуб унга 2 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр, шунингдек яна бир йилга узайтириш имкони ҳам кўзда тутилган.

Жорий мавсумда Силва барча мусобақаларда 52 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 5 та голли узатма муаллифига айланган.

Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 27 миллион еврони ташкил қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг