«Атлетико» Ромеро трансферини кўриб чиқмоқда
Ҳимоячининг «Тоттенҳэм» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнига қадар амал қилади.
ФОТО: Getty images
«Тоттенҳэм» марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеро ёзда клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.
Манбага кўра, 27 ёшли футболчини Мадриднинг «Атлетико» клуби ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Унинг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Қайд этилишича, ҳимоячининг «Тоттенҳэм» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнига қадар амал қилади.
Маълумот учун, Ромеро ушбу мавсум АПЛда 23 та баҳсда майдонга тушиб, 4 гол ва 1 та голли узатма амалга оширган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист