«Атлетико» Распадорининг трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images
“Наполи” ҳужумчиси Жакомо Распадори “Атлетико” футболчисига айланди.
Мадрид клуби италиялик футболчи билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
Аввалроқ келишув 22 миллион еврога тенг бўлиши хабар қилинганди. Яна 4 миллиони бонус сифатида тўланиши мумкин.
Италиялик 25 ёшли яримҳимоячи ўтган мавсум «Наполи» либосида А сериянинг 26 та учрашувида майдонга тушиб, 6 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилиш билан биргаликда 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Баҳром Бобонов
Редактор