locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Атлетико» раҳбари Альвареснинг келажаги ҳақида гапирди

Альвареснинг «матрасчилар» билан тузган шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Атлетико» раҳбари Альвареснинг келажаги ҳақида гапирди
ФОТО: Getty images

Мадриднинг “Атлетико” клуби бош директори Мигель Анхель Хиль жамоа ҳужумчиси Хулиан Альваресга бўлган қизиқишлар ҳақида фикр билдирди.

Аввалроқ Альварес оммавий тарзда клубни тарк этиш истагини билдирган эди. Унга даъвогарлар орасида “Барселона” ҳам борлиги айтилмоқда.

Бироқ «Атлетико» раҳбарияти футболчининг шартномавий ҳолати клуб қўлида эканини таъкидламоқда. ФИФА қоидаларига кўра, футболчи бошқа клублар билан расман музокара олиб бориши учун унинг амалдаги шартномаси тугашига олти ойдан кам вақт қолган бўлиши керак.

Айни пайтда Альвареснинг «Атлетико» билан тузган шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади. Шу боис, мадридликлар аргентиналик юлдузнинг келажаги борасида ҳал қилувчи позицияга эга бўлиб турибди.

Сўнгги ойларда Альвареснинг номи Европанинг бир қатор гранд клублари билан боғланмоқда. Аммо унинг эҳтимолий трансфери бўйича якуний қарор «Атлетико» раҳбарияти ва футболчининг ўзига боғлиқ бўлади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг